

"Мен 2020 йилда Италия ғолиб чиққан Европа чемпионатига боришим керак эди. Ҳаммаси деярли тайёр эди. Яхшики, паспортим вақтида тайёр бўлмади", деди у.
"Ўша пайтда Италия терма жамоаси ходимлари менга қўнғироқ қилишарди. Жоржиньо доимо мен билан гаплашарди. Италия жамоаси раҳбарияти мен учун жуда қизиқарли лойиҳа тайёрлаган эди, бу менга ҳақиқатдан ҳам ёққанди.
Лекин шу билан бирга, ичимда ҳали ҳам Бразилия терма жамоаси формасини кийишга бир фоиз умид бор эди. Яхшики, Италия паспортим вақтида тайёр бўлмади".



