Рафаэль Варан: "Мен ҳеч нарсадан афсусланмайман..."

Khoja
26 сен 2024
"Комо" собиқ футболчиси Рафаэл Варан фаолиятини якунлаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Фаолиятимда кўп қийинчиликларга дуч келдим, деярли барчаси имконсиз вазиятдек туюлди. Ажабланарли ҳис-туйғулар, воқеалар ва хотиралар умр бўйи қолади. Шу лаҳзалар ҳақида ўйлар эканман, барчамиз яхши кўрадиган ўйинни тарк этаётганимни катта ғурур ва мамнуният билан эълон қилмоқчиман.

Мен ҳеч нарсадан афсусланмайман, ҳеч нарсани ўзгартирмасдим. Мен орзу қилганимдан ҳам кўпроғига эришдим, аммо совринлар ва ютуқларни бир четга суриб, ўз принципларимга хиёнат қилмаганимдан фахрланаман".


KhojaMuallif
Manba: https://t.me/uz_eksport