UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  10 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Металлург" ва "Сўғдиёна" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  8 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  7 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

Қор ёққани халақит бердими ё ҳавонинг совуқлиги? (Танқид) Янгиликлар

Қор ёққани халақит бердими ё ҳавонинг совуқлиги? (Танқид)

Кеча ПФЛ Кубогига якун ясалди. Бунда “Машъал” биринчи лиганинг анги аъзоси “Обод” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.
Бошқаларга билмадим-у, лекин мен учун бу йилги турнир ғирт расво бўлди. Эсимда, ПФЛ ташкил қилинмасидан олдин турнир Федерация кубоги деб номланар, ўйинлар ҳам ўзига яраша шиддатли кечарди. Ҳатто 2004-2005 йилги мавсумларда турнир ўйинлари ТВ орқали намойиш этилганди.

Ҳар қандай мусобақанинг ФИНАЛ баҳси барчанинг эътиборида бўлади. Тан олайлик, кечаги ПФЛ Кубоги финали ҳам кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлди. Ҳаво бирмунча совуқ ва ёмғир ёғиб турган бўлишига қарамасдан, одамлар шу ўйинни кўриш учун келишди. Ўйиндан олдин учрашув қайдномасини олиш мақсадида тўртинчи ҳакам Ҳасан Рўзиев олдига бордим. Ўртамиздаги қисқа савол-жавоб тахминан шундай ўтди.

-   Ҳасан ака, яхшимисиз? Учрашув қайдномасини бериб тура оласизми? Таркибларни ёзиб олмоқчийдим, сайтга қўйишимиз керак.
-   Йўқ, ука, узр беролмайман. Агар сизларга “протокол” керак бўлса, унда ПФЛ матбуот хизматига мурожаат қилинглар. Улар ксерокопия қилиб беради. Журналистларга “протокол” бериш менинг ваколатимга кирмайди.

Ҳасан Рўзиев тўғри гапирди. Ахир ўйин пайтида у захира ҳаками қилиши керак бўлган иш билан шуғуллансинми ё журналистларга “протокол” бериш билан овора бўлсинми? Хуллас, таркиб зарур бўлиб турган бир пайтда уни ололмадим. Бу орада ўйин бошланмасидан олдин ёғишни бошлаган ёмғир орадан кўп ўтмай қорга айланди.

Ниҳоят, бир ярим соатлик футбол ҳам тугади. “Машъал” ғолиб бўлди. Навбат тақдирлаш маросимига етиб келди. Футболчилар югуравериб терлаб кетган эмасми, ПФЛ бош директори ўйинчиларнинг соғлигини ўйлаб тақдирлашни бир пасда тугатиб қўя қолди. Дастлаб Фарҳод Магометов “Хафа бўлманглар, келаси йил ютасизлар” дегандек саф тортиб турган “Обод” ўйинчиларидан тезгина кўнгил сўраб чиқди. Кейин ғолиб номи элон қилингач, “Машъал” сардори Дилявер Ваниевни ёнига чақириб, Кубокни унга топширди ва шу билан қутулди.

Мусобақанинг “Энг яхшилари” эса аниқланмади. Яъни, “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши тўпурар” дегандек... Ёмғир ва қорда 90 дақиқалик югур-югурдан кейин “беш минутли” тақдирлаш бир пасда ўтди-кетди. Мен Фарҳод Магометов кубокни Ваниевга топширганидан сўнг “Машъал” футболчилари билан эсдалик учун суратга тушса керак деб ўйлагандим (ахир ҳар бир турнирдан кейин катталар шундай қилишади), лекин ПФЛ раҳбари на нутқ сўзлади, на ғолиб жамоа шарафига табрик айтди ва на расмга тушди. Қисқа қилиб айтганда, совринни берди-ю кетди. Тақдирлаш маросимининг яхши савияда ўтказилишига шу куни ҳавонинг совуқлиги сабаб бўлдими ё кундузи ёғишни бошлаган ёмғирнинг тушдан кейин қорга айланганими, хуллас тушунолмай қолдим.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика