

Ўз олдига олий лигага қайтишни мақсад қилган "Андижон" жамоаси футболчимизга жиддий қизиқиш билдирди ҳамда томонларнинг ўзаро келишувига асосан Собир Ҳамидов фаолиятини "Андижон" клубида давом эттирадиган бўлди. Биз Собиржонга "Қўқон-1912" жамоаси учун қилган меҳнатларига миннатдорчилик билдирган ҳолда, келгуси фаолиятида омад тилаймиз.




