

Championat.asia сайтига маълум бўлишича, қўқонликлар "шерлар" ҳимоячиси Муҳаммадқодир Ҳамралиевни таркибда кўрмоқчи. Бироқ "Пахтакор" 23 ёшли футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.
Аввалроқ "Пахтакор" ҳимоячисига "Хоразм" қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Ҳамралиев жорий мавсум Тошкент жамоаси сафида 8 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали уни 500 минг еврога баҳолаган.



