UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  16 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  4

“Қўқон-1912” олий лигага чиқишни келгуси йилга қолдирди Янгиликлар

“Қўқон-1912” олий лигага чиқишни келгуси йилга қолдирди

Бахтиёр Толипов: “Бу йил асосий эътибор пойдеворни мутаҳкамлашга қаратилди”
Қўқон футболи қаддини ростламоқда. Жамоа бу йилги биринчи лигада 3-ўринни эгаллашга жуда яқин турибди. Аслида “Қўқон-1912” олий лигага чиқиш учун курашадиган жамоалар қаторида тилга олинаётганди. Аммо иккинчи босқичда жамоа тезликни бироз пасайтириб юборгандек туюлди. Умуман олганда, жамоанинг бу йилги иштироки маҳаллий мухлисларни қониқтирди дейиш мумкин. Сабаби аввалги мавсумларда “Қўқон-1912” моддий жиҳатдан анчагина қийинчиликларга дуч келиб, барқарорликка эришиши қийин бўлган.

Қўқондаги сафаримиз чоғида жамоанинг қай бир аъзоси билан ёки бирон-бир мухлиси билан суҳбатлашмайлик уларнинг барчаси “Қўқон-1912” вице-президенти Бахтиёр Толиповнинг қилаётган ишларидан мамнун эканлигини тўлқинланиб, яқин келажакда мазкур ишбилармон раҳбар билан жамоа олий лигага бемалол чиқа олишини ишонч билан айтиб ўтди. Ўз вақтида юқори ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган Толипов билан ўзаро суҳбатимизда миллионлар ўйинининг ҳақиқий жонкуяри эканлигини билиб олиш қийин бўлмади.Шу аснода унинг фикрларини ёзиб олдик.


- Жамоамиз бу йилги чемпионатни 3-ўринда якунлашга жуда яқин турибди – дейди Толипов. - Албатта бу биз учун яхши натижа. Ўзингизга яхши маълумки, чемпионатни дастлабки 5-6 турида жамоамиз учун омадсиз якунланди. Кейинчалик бошқарув постига Тоҳир ака Кападзени олиб келганимиздан сўнг, ҳаммаси ижобий томонга ўзгара бошлади. Йигитларнинг ўз кучига бўлган ишончи ортди. Бунда албатта Кападзенинг хизмати катта деб биламан. Тоҳир ака кўп йиллар мобайнида Қўқон футболи ривожи учун меҳнати сингган инсондир. Шунинг учун у кишини бош мураббийликка олиб келгандик. Лекин ҳозирги шароитда бундан-да яхшироқ натижа кўрсатишимиз ҳам мумкин эди. Шунисига ҳам шукур қиламиз. Насиб қилса келаси мавсумда мухлисларимизни умуман ўзгача бир чиройли ўйин билан хурсанд қиламиз.

- Илгари “Қўқон-1912” жамоасида молиявий муаммолар тез-тез учраб турарди ва шунинг учун ҳам клубнинг эртаси мавсум эди. Ҳатто шундай мавсумлар бўлганки, жамоанинг сафар ўйинига бориши учун етарлича имконияти йўқ эди. Бу йил эса ушбу салбий холатларга чек қўйилди. Бунда Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳар ҳокимининг кўмаги беқиёс. Айнан ушбу саҳоватпеша инсонлар туфайли жамоамиз жорий мавсум ҳомийлар эътиборига муҳтожлик сезмасдан, ўз-ўзини қоплашни йўлга қўйди.

- Шу йилнинг май ойида Қўқон шаҳар ҳокимининг қарорига биноан “Марказий” стадион тўлалигича клуб ихтиёрига ўтказилди. Шунингдек моддий жиҳат борасида узилишлар олдини олиш учун  июль ойидан буён Қўқон “Спирт” ОАЖ жамоанинг таъсисчиси бўлди. “Спирт” заводи клубимизга таъсисчи бўлишдан ташқари ушбу заводда ишлаб чиқариладиган чиқинди, яъни спирт барда заводини жамоа ҳисобига ўтказиб берди. Буларнинг ҳаммаси қонунан ҳужжатлаштирилди ва барда чиқиндиси фермер ва чорвадорларга нақд пул ҳамда пул ўтказиш йўли орқали сотилмоқда. Очиғини айтганда, барда чиқиндиси фермерлар ўртасида жуда талаш. Лекин биз шаҳар ҳокимининг қарорига биноан уни чорвадор ва фермерларга лимит бўйича тақсимлаб бормоқдамиз. Ушбу бизнесдан жамоа бир ойда ўз ҳисобига 200 миллион сўмга яқин пул туширмоқда. Бир йилда эса 2 миллиард сўм ишлаб топади. Лекин бу йил шунга қарамай жамоамизнинг инфратузилмасини яхшилашга эътибор қаратдик ва олий лигага чиқишни кейинги йилга қолдирдик.

- Кўрган бўлсангиз янги қароргоҳга кўчиб ўтдик. Илгари футболчилар машғулотларга асосан ўз уйларидан қатнарди. Бошқа вилоятлик айрим ўйинчиларга эса стадион биносидаги хоналардан ётоқ қилиб берилганди. Бугунги кунга келиб эса ҳомий ва раҳбарларимиз ташаббуслари билан жамоамиз ўзининг базасига эга бўлди. У ерда футболчилар учун барча шароитлар мавжуд.

- Келугси режалар эндиликда стадионимизни холатини янада яхшилашдир. Майдон мутахассислари билан музокара ўтказдик. 25 октябрдан стадионда катта қурилиш ишлари бошланади. Майдоннинг чими янгиланади. Шунингдек марказий трибунадаги пластмассалик ўриндиқларни қарама-қарши томондаги трибунага ўрнатиб чиқилади. Асосий трибунага эса янги пластмасса ўриндиқларини олиб келамиз. Стадион сиғими 8000 томошабинга мўлжалланган. Агарда ўйлаган режаларимиз амалга ошгудек бўлса, кейинчалик яна 5000 томошабин учун қўшимча ўриндиқлар қўйилади. Шунингдек янги электрон табло олиб келинади. Мухлислар учун янада кенг қамровда шароитлар яратишни ўйлаб турибмиз. Хожатхона, кийиниш ва ечиниш хоналари ҳам замонавий тарзда таъмирдан чиқарилади. Хуллас яқинда бошланадиган қурилиш ишлари мобайнида стадион капитал таъмирдан чиқарилади десак ҳам бўлаверади. Насиб қилса кейинги йилнинг апрель ойига қадар стадионимиз янада яхши холатда бўлади. Бунинг учун сметаларни ишлаб чиқдик ва 2 миллиард 100 миллион сўмга яқин сарф-ҳаражатларнинг барчасини клуб ўзи кўтарадиган бўлди.  

- Бу йил олий лигага чиқиш жиддий курашмаганимизнинг сабаби ҳам айнан шу. Олдин стадионимизни талаб даражасига келтириб олиб, барча шароитларни яратиб, кейинги мавсумда кучлилар сафига чиқиш учун астойдил бош қотиришни режалаштирдик. Элитага чиққан тақдримизда ҳам ОФКдан ташриф буюрадиган тафтиш комиссиясининг текширувидан ўта оладиган даражада стадионни таъмирдан чиқариб олишни ўйладик.

- Бундан ташқари яна бир нечта бизнес режаларимиз бор. Бу албатта Фарғона вилояти ҳокими ва Қўқон шаҳар ҳокимининг қўллаб қувватлаши натижасида амалга оширилади. Қилинадиган ишларимиз доимий равишда уларнинг назоратида бўлади. Раҳбарларимизнинг ҳар бири футболга жуда ишқибоз. Холимиздан тез-тез хабар олиб туришади. Вақт топса, имкон қадар уй ўйинларимизни кўриш учун стадионга келади. Бундай эътибордан очиғи, футболчиларимиз ҳам жуда хурсанд бўлмоқда. Агарда ўйлаб қўйган бизнес режаларимиз амалга ошадиган бўлса, келаси йилги мавсумда ҳам жамоамиз хомийларнинг эътиборига муҳтожлик сезмасдан тўлиқ ўзини-ўзи қоплайдиган даражада бўлади.

- Бу йил моддий жиҳатдан узилишлар бўлмади. Ойлик маошлар ўз вақтида берилмоқда. Мукофот пулларини ютган кунимиздан бир ҳафта ўтар-ўтмас олишади.

- Келаси мавсум жамоа олдига элитага чиқиш вазифаси қўйилаётганида, клуб мутасаддилари билан бафуржа суҳбатлашиб, жамоанинг келажаги ҳақида ҳам гаплашиб оламиз. Бугунги кунда олий лиганинг кўплаб жамоаларида қўқонлик йигитлар тўп тепишмоқда. Уларнинг кўпчилиги ҳозирданоқ “Қўқон-1912”га қайтишга тайёр. Келаси мавсум насиб қилса, маҳаллий ёшлардан иборат тиришқоқ жамоа шакллантирамиз. 10 ноябрь куни клуб аъзоларига жорий мавсум учун зиёфат дастурхони ёзилади. Шундан сўнг футболчиларга бир ойлик таътил берамиз. 10-15 декабрдан бошлаб янги мавсумга хозирлик кўрамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика