"Қўқон-1912" - "Андижон" учрашуви чипталари сотувда

Narzulla Saydullayev
31 мар 2016, 11:13
Барчангизга яхши маълумки, жамоамиз навбатдаги турда ўз майдонида Андижон шаҳрининг “Андижон” жамоасини қабул қилади.

Ўзига хос “водий дерби”си учун чипталар  “Марказий” ўйингоҳ кассаларида  сотилмоқда.  Чипталар доимгидек икки хил 5 000 ва 10 000 сўмдан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз “Андижон”га қарши баҳс 2 апрель куни соат 16:30 да бошланиши белгиланган. Шунингдек “Қўқон-1912” ҳамда “Андижон” жамоаларининг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 1 апрель куни соат 15:30 да “Марказий” ўйингоҳда бошланади.

Барча азиз мухлисларимизни бўлажак учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz