UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Қодирқулов: "Тушликдан сўнг "кийимларингни йиғиштир" дейишди" Янгиликлар

Қодирқулов: "Тушликдан сўнг "кийимларингни йиғиштир" дейишди"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор"нинг ёш, иқтидорли футболчиси Санжар Қодирқулов уни МТЖга қандай чақиришганини айтиб берди.

- Сизнинг кўзингиз билан қараганда баҳс қандай ўтди?

- Вазифамизни ўзимиз қийинлаштириб олдик. Биринчи бўлим охирида хотиржамликка берилиб, гол ўтказганимиздан сўнг, иккинчи тайм бошида бироз қийналдик. Худога шукур, ғалаба қозондик.

- Вадим Абрамов Лутфулла Тўраевни терма жамоага чақирганда баъзи мухлис ва журналистлар бу қарор борасида танқидий фикрлар билдиришди. Унинг навбатдаги кутилмаган қарори сизни Яманга қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушириш бўлди. Мураббийнинг таваккали туфайли қўрқув ёки ҳаяжон бўлдими?

- Қўрқув бўлди дея олмайман, аммо ҳаяжонландим. Масъулияти катта бўлган баҳсда Вадим Карленович менга ишонч билдирди. Бу қарор мени ҳайрон қолдирди. Яманга қарши баҳсда гол урганимдан сўнг ҳаяжон анча пасайди ва мухлислар қўллаб-қувватлаши билан ўзимга бўлган ишонч ортди.

- Ўйинлардан сўнг сайтларда "коммент"ларни ўқиб турасизми?

- Онда-сонда ўқиб тураман. Бош мураббий Вадим Карленович изоҳларни ўқимасликни маслаҳат беради. Унинг айтишича, бу "коммент"лар футболчига салбий таъсир қилар экан.

- Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" услуби ўхшашми?

- Йўқ, ўхшаш дея олмайман. Лекин футболчиларга талаб бир хил.

- Терма жамоа сафида иккита баҳсда майдонга тушдингиз. Ўз ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Футболчи ҳеч қачон "энг зўриман" ёки "яхши ҳаракат қиляпман" деб тўхтаб қолмаслиги керак. МТЖ баҳсларида хатоларга йўл қўйдим. Энди у хатоларни таҳлил қилиб, улар устида ишлашим керак.

- Терма жамоадан чақирув олганингизни кимдан билдингиз?

- ОТЖ сафида Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган эдим. Эртасига тушликдан чиққанимиздан сўнг менга ЎФА (Ўзбекистон футбол ассоциацияси)дан қўнғироқ бўлди ва мени МТЖга таклиф қилишиб, "кийимларингни йиғиштир" дейишди.

Рейтинг: +84   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика