

"Аввало, "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклаймиз. Ўйинга тайёргарликни яхши олиб боргандик. Пенальтилар серияси ва 120 дақиқа футболга тайёр эдик. Нима ҳам дердим ҳаёт давом этади. Навбатдаги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Холмирза Эргашев.
- Тезкор гол жамоанинг фойдасига ишладими ёки аксинча?
- Бу ўйинга қадар тезкор гол ва стандарт вазиятларга тайёргарлик кўргандик. Бу режамизда бор эди. Тезкор гол уриб қарши ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик.
- Пенальти белгиланган вазиятга қандай изоҳ бера оласиз?
- Ҳакамлар ўз ишининг устаси. Биз билмаган ва тушунмаган нарсалар бордир. Бирор нарса деб бўлмайди.



