UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Элдор Шомуродов Италияда  1 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  1 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  47 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  7 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2

"Қизилқум" футболчиси терма жамоадан таклиф олди Янгиликлар

"Қизилқум" футболчиси терма жамоадан таклиф олди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 ноябрдан ўқув-машғулотларни бошлади.

Шу ойдаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида терма жамоамиз 15 ноябрь куни Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ҳозиргина олган хабаримизга кўра, терма жамоа йиғинига яна бир фуnболчи таклиф этилди. Бу - "Қизилқум" ярим ҳимоячиси Ислом Кенжабоев

Кенжабоевнинг 9 ноябрдан машғулотларга қўшилиши кутилмоқда. Машғулотнинг биринчи кунида қуйидаги футболчилар шуғулланди:

Дарвозабонлар - Элдорбек Суюнов ("Пахтакор"), Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор").

Ҳимоячилар - Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор"), Ислом Қобилов ("Локомотив"), Марлен Чобанов ("Пахтакор"), Достон Турсунов ("Чунцин Лифан", Хитой), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор").

Ярим ҳимоячилар - Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Икром Алибоев ("Тэджон", Жанубий Корея), Отабек Шукуров ("Ал Шаржа", БАА), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Ал Насср", Саудия Арабистони), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор")

Ҳужумчи - Игорь Сергеев ("Тобол", Қозоғистон).

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика