"Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашувига кириш бепул

Xayrulla Xoliqov
26 июн 2021, 14:03
Бугун Суперлига 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" баҳси бўлиб ўтади.

"Қизилқум" клуби раҳбарияти мазкур ўйинга мухлисларни янада қизиқтириш мақсадида стадионга киришни бепул қилди. Бугун Навоийдаги марказий стадионда шиддатли баҳс кечиши кутилмоқда. 

Ўйиннинг бошланиш вақти ҳам одамлар учун қулай. Кечки салқинда стадионга бориб, соат 20:00да старт оладиган беллашувни маза қилиб томоша қилишга нима етсин. "Қизилқум" ПФК Навоий жамоасига бефарқ бўлмаган мухлисларни бугунги ажойиб футбол учрашувига чорлаб қолади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›