Қишда Ракитич – Коста "рокировка"си амалга ошмаган

11 мар 2020, 00:36
"Барселона" хорватиялик футболчи билан хайрлашишни хоҳлайди.

TV3 хабарига кўра, каталонияликлар қишки трансфер ойнаси вақтида ярим ҳимоячи Иван Ракитични Туриннинг "Ювентус" клуби вингери Дуглас Коста билан алмаштириш масаласани муҳокама қилган. "Кекса синьора" "Барселона" хавбекига анчадан буён қизиқиш билдираётганди, аммо бу сафар ҳам томонлар ўзаро келиша олишмаган.

Маълумот учун, 32 ёшли Ракитич "кўк-анорранглилар" жамоаси сафига 2014 йилда "Севилья"дан келиб қўшилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TV3

Сўнгги янгиликлар

Барча ›