UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  0 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  7 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  1 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  4 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  3 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  14 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  1 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  48 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  2

Қирғизистон – Мьянма: Ўйиндан олдинги матбуот анжумани Янгиликлар

Қирғизистон – Мьянма: Ўйиндан олдинги матбуот анжумани

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Қирғизистон - Мьянма учрашувидан олдин иккала жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қирғизистон бош мураббийи Александр Крестинин, Мьянма устози Миодраг Радулович, футболчилар – Валерий Кичин ва Зо Мин Тун журналистлар саволларига жавоб беришди.

Миодраг Радулович, Мьянма терма жамоаси бош мураббийи:


«Қирғизистонга келганимга 4 йил бўлибди (изоҳ – Миодраг Радулович 2016 йил октябрь ойида Ливан устози сифатида Қирғизистонга келган). Сизнинг мамлакатингиздан яхши хотиралар қолган, халқингиз меҳмондўст, стадионга ажойиб мухлислар келишади. Мьянма ҳозир ривожланиш даврини бошдан кечирмоқда. Бу саралаш босқичига Suzuki Сup-2020 мусобақасига тайёргарлик сифатида қараяпмиз. Мақсадим айнан шу мусобақага яхши тайёргарлик кўриш. Қирғизистон билан ўйин – биз учун катта тажриба. Умид қиламанки, мухлислар ўйиндан завқ олишади.

Қирғизистон қандай ўйнашини жуда яхши биламан. Жамоанинг Осиё Кубогидаги иштирокини кузатдим. Футболчилар ўзларидан яхши таассурот қолдиришди, балки омад етишмагандир. Жамоа – кучли, шу боис эртага бизни оғир ўйин кутмоқда. Аммо мен реалистман ва ўз жамоам имкониятларини тўғри баҳолаяпман".


Александр Крестинин, Қирғизистон бош мураббийи:

«Жамоа эртанги баҳсни кутмоқда. Ҳа, биз саралашни у қадар яхши бошлай олмадик, аммо бу энди тарих, уни ўзгартириб бўлмайди. Эртага мусобақа жадвалидаги ҳолатни яхшилаш учун боримизни берамиз. Ўз мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Барчаси жойида. Терма жамоага бугунги кундаги энг кучли ва энг тайёр футболчиларни чақирганмиз.

Ҳозирги Мьянма терма жамоаси – Осиё Кубоги саралашида ўйнаган жамоадан тубдан фарқ қилади, уларда янги мураббий бор, унинг талаблари умуман бошқача. Терма жамоа анча ёшарди, ўйин услуби ҳам ўзгарди".

Валерий Кичин, Қирғизистон футболчиси:

«Эртага мухлисларни хафа қилмаслик учун боримизни берамиз, ўз уйимизда ўйнаймиз шу боис ғалабадан бошқаси қониқтирмайди».

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралаши ва Осиё Кубоги-2023 саралаши доирасидаги Қирғизистон – Мьянма учрашуви 10 октябрь куни Бишкекдаги Долон Омурзаков номидаги стадионда бўлиб ўтади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика