Қатар Юлдузлар лигаси. Бугун Сардор Рашидов жамоаси чемпионат аутсайдери билан ўйнайди

Aslanov Jasurbek
7 авг 2020, 08:20
Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 20-тур учрашувлари давом эттирилади.

Сардор Рашидов тўп тепаётган "Қатар СК" жамоаси навбатдаги тур доирасида "Ал Шахания" билан куч синашади. Учрашув "Жассим Бин Ҳамад" стадионида Тошкент вақти билан 20:45да старт олади. 

Эслатиб ўтамиз "Қатар СК" 19-турдан сўнг 18 очко билан турнир жадвалининг 9-поғонасини эгаллаб турибди. Ўтган турда ушбу жамоа "Умм Салаль" билан беллашиб 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекканди. "Ал Шахания" эса жадвалнинг охирги ўринида кетмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›