
Тажрибали футболчи март ойидан бери майдонга тушмаётган эди, бироқ у яқинда умумий гуруҳга қайтиб машғулотларга киришиб кетди.
Келаётган ҳафта Пуйолнинг тикланиши учун муҳим вақт оралиғи бўлади. Агар ҳимоячи ўзини яхши ҳис этса ва барчаси кўнгилдагидек бўлса, унда Карлес “Барселона”нинг Ла Лига 9-тури доирасида “Осасуна”га қарши кечадиган ўйинида майдонга тушиши мумкин.