UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  3 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  2 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  7 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  6 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  23 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   3 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  17

ПСЖ яна ўша бекатда тўхтади Янгиликлар

ПСЖ яна ўша бекатда тўхтади

Кеча ЕЧЛ нимчорак финал доирасидаги жавоб ўйинлари бўлиб ўтди.

Парижда ПСЖ "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилган бўлса, "Драгау"да "Порту" "Рома"ни меҳмон қилди.

Дастлабки ўйинда Манчестерда ишончли ғалаба қозонган ПСЖ, ўз уйидаги жавоб беллашувида яна иродасизлигини намойиш этди. ПСЖ Париждаги баҳсда икки тўп фарқидаги устунликни МЮга бой берди. Шу тариқа ПСЖ кетма-кет учинчи мавсум ЕЧЛда нимчорак финалда тўхтатилмоқда. Жамоа бунга қадар "Барселона" билан тўқнашувда 4:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қололмаганди. Ўтган мавсум эса бошқа бир испан клуби "Реал" томонидан мусобақадан чиқариб юборилганди. Жорий мавсумда ПСЖ Англия гранди "Манчестер Юнайтед" билан қарама-қаршиликда дастлабки ўйиндаги устунликни сақлаб қололмади.

ПСЖ

Хуан Бернат - 12'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

07/03/2019, 00:00

3
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Ромелу Лукаку - 2', Ромелу Лукаку - 30', Маркус Рэшфорд - 90'

Стадион: Parc des Princes, 47441 томошабин

Бош ҳакам: Дамир Скомина

45'
90'
12'  Хуан Бернат
12'  Килиан Мбаппе
34'  Анхель Ди Мария
70'  Тило Керер (Леандро Паредес)
70'  Юлиан Дракслер (Тома Менье)
75'  Леандро Паредес
90'  Маркиньос
90'  Даниэл Алвес (Эдинсон Кавани)
2'  Ромелу Лукаку
30'  Ромелу Лукаку
30'  Маркус Рэшфорд
36'  Эрик Байи (Диогу Дало)
80'  Андреас Перейра (Тахит Чонг)
87'  Эшли Янг (Мэйсон Гринвуд)
90'  Маркус Рэшфорд
90'  Люк Шоу

Парижликлар охирги 7 мавсумдан буён ЕЧЛда узоғи чорак финалга қадар боришди. Дастлаб жамоа кетма-кет тўрт маротаба чорак финалга қадар борган бўлса, сўнгги 3 мавсумдан буён нимчорак финалдаёқ тўхташмоқда.

"Порту" эса дастлабки ўйинда Римда "Рома"га мағлуб бўлганига қарамасдан жавоб беллашувида вазиятни ўз фойдасига ҳал этди. Жамоа сўнгги бор 2014/15 йилги мавсумда чорак финалда ўйнаганди. Охирги уч мавсумдан буён эса узоғи гуруҳдан чиқиб нимчорак финалда тўхтаётганди.



Қайд этиш керакки, "Порту" жамоаси ўз тарихида икки (1986/87, 2003/04) маротаба Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

"Манчестер Юнайтед" эса ЕЧЛда уч бор (1967/68, 1998/99, 2007/08) ғолибликни қўлга киритган.

"Рома" билан бўлган баҳсда "Порту" дастлаб биринчи ўйиндаги тафовутни йўққа чиқарди ва қўшимча таймларда пенальти эвазига чорак финал чиптасига эгалик қилди.

Порту

Тикиньо Соареш - 26', Мусса Марега - 52'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

07/03/2019, 00:00

1
:
3
Finished AET

Рома

Даниеле Де Росси - 37'

Стадион: Estadio do Dragao, 49029 томошабин

Бош ҳакам: Кунейт Чакыр

45'
90'
120'
18'  Эктор Эррера
26'  Тикиньо Соареш
26'  Мусса Марега
45'  Данилу Перейра
52'  Мусса Марега
52'  Хесус Мануэль Корона
58'  Пепе
69'  Хесус Мануэль Корона (Ясин Брахими)
78'  Тикиньо Соареш (Фернандо Сантос)
94'  Отавио (Эрнани)
103'  Эдер Милитан (Максимильяно Перейра,)
117'  Алекс Теллес
118'  Алекс Теллес
15'  Николо Дзаньоло
37'  Даниеле Де Росси
45'  Даниеле Де Росси (Лоренцо Пеллегрини)
55'  Рик Карсдорп
55'  Рик Карсдорп (Алессандро Флоренци)
58'  Эдин Джеко
77'  Иван Маркано (Брайан Кристанте)
81'  Лоренцо Пеллегрини
96'  Лоренцо Пеллегрини (Патрик Шик)
116'  Алессандро Флоренци

Шу тариқа кечаги ўйинларда биринчи баҳсда ютқазган жамоалар якунда чорак финал масаласини ҳал этишди.

Эслатиб ўтамиз, келаси ҳафтада ЕЧЛ нимчорак финал доирасидаги яна тўртта ўйин ўтказилади. Унда "Бавария" - "Ливерпуль" (0:0), "Манчестер Сити" - "Шальке" (3:2), "Барселона" - "Лион" (0:0) ва "Ювентус" - "Атлетико" (0:2) жуфтликлари чорак финал чиптаси учун курашишади.

Ҳозирча эса "Аякс", "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед" ва "Порту" чорак финалга йўл олишди.

"Реал", "Боруссия" Дортмунд, ПСЖ ва "Рома" жамоалари ЕЧЛдаги иштирокини нимчорак финалдаёқ якунлашди.

Қизиқ тарафи, ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги энг кўп гол урган (ПСЖ-20), энг кўп дарвозага аниқ зарба йўллаган (ПСЖ-57), энг кўп бурчак зарбасини амалга оширган ("Реал"-69) ва энг кўп аниқ узатмани ("Боруссия"-5231) амалга оширган жамоалар чорак финалга чиқа олишмади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика