

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, ПСЖ 25 ёшли словакиялик футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлади.
Қайд этиш керакки, парижликлар ҳали "нерадзуррилар"га футболчи бўйича расмий таклиф бермади.
Олдинроқ Шкриньярга "Реал", "Барселона" ва "Манчестер Сити" клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабарлар янграган эди.



