ПСЖ Серхио Рамос билан шартномани бекор қилиши мумкин

Alisher
1 ноя 2021, 13:44
Испаниялик ҳимоячи Серхио Рамос ҳали ПСЖ таркибида дебют қилмади.

Тажрибали футболчи жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Унинг қачон майдонга қайтиши номаълум.

Бу ҳолат клуб раҳбариятини хавотирга солмоқда, улар тикланиши тезлашмаётган ўйинчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида ўйлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли ҳимоячи Париж клубига эркин агент мақомида ўтди. У Франция клуби билан икки йиллик шартнома имзолади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le Parisien

Сўнгги янгиликлар

Барча ›