ПСЖ ҳимоячиси “Ювентус”га ўтмайдиган бўлди

24 май 2019, 09:25
Бразилиялик Маркиньос ПСЖда қолади.

ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос жамоадан кетмайди. Бу ҳақда унинг акаси Луан ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

“Маркиньос бошқа жамоа билан келишувга эришмади. У ПСЖда бахтли”,— деб ёзади Луан. 

Аввалроқ футболчи “Ювентус”га ўтишга розилиб бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Лига 1’да футболчи жорий мавсум 29 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та ассистни амалга оширди. Ҳимоячи 2013-йилдан бери Париж клуби сафида ҳаракат қилиб келади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football24