ПСЖ "Барселона" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Mirjalol Normatov
9 июн 2021, 22:38
Бундан бир неча кун олдин ярим ҳимоячи Усмон Дембеле "Барселона" билан шартномани узайтиришга шошилмаётганлиги борасида маълумотлар берилганди.

"Marca" хабарига кўра, францияликнинг хизматларига ПСЖ томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Евро-2020дан кейин клуб бу борада "Барселона" билан боғланишга тайёр.

24 ёшли француз 2017 йили 105 млн евро эвазига Каталония клубига ўтганди. 4 йил давомида у 81 учрашувда майдонга тушди ҳолос.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca