

Шундан сўнг Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси "Истиқлол" футболчиларини бошқа жамоаларга ўтиб, рўйхатдан ўтиши учун имконият яратиб берди.
"Хоразм" жамоаси бундан унумли фойдаланиб, "Истиқлол"нинг икки нафар етакчисини ўз сафига қўшиб олди. Булар - жамоа сардори, марказий ҳимоячи Абдухолиқ Қурбонов ва марказий ярим ҳимоячи Сардор Сотволдиевдир. Шу тариқа ушбу ўйинчилар эндиликда фаолиятини "Хоразм" жамоасида давом эттиради.



