Про лигани тарк этган "Истиқлол"нинг икки нафар ўйинчиси "Хоразм"га ўтди

Narzulla Saydullayev
23 апр 2021, 11:26
Хабарингиз бор, Ўзбекистон ПРО-Лигасида иштирок этиб келган Фарғонанинг "Истиқлол" жамоаси яқинда мусобақадаги иштирокини муддатидан аввал якунлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси "Истиқлол" футболчиларини бошқа жамоаларга ўтиб, рўйхатдан ўтиши учун имконият яратиб берди.

"Хоразм" жамоаси бундан унумли фойдаланиб, "Истиқлол"нинг икки нафар етакчисини ўз сафига қўшиб олди. Булар - жамоа сардори, марказий ҳимоячи Абдухолиқ Қурбонов ва марказий ярим ҳимоячи Сардор Сотволдиевдир. Шу тариқа ушбу ўйинчилар эндиликда фаолиятини "Хоразм" жамоасида давом эттиради.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia