UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  0 21:59Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф": Бензема ва Канте асосий таркибда!  6 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  4 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  5

Превью. «Қизилқум» – «Машъал» Янгиликлар

Превью. «Қизилқум» – «Машъал»

Теглар :  ҚизилқумМашъал
Муборакнинг "Машъал" клуби чемпионатининг илк учрашувини сафарда "Қизилқум"га қарши ўтказади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Машъал» (Муборак)
5 март 2016. Навоий. "Ёшлар” спорт мажмуаси". 17:00
Ҳакамлар:  Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи:  А. Арутюнов (Тошкент).

Бу икки клуб олий лигада 26 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак клубининг устунлигини кўрсатмоқда. Ушбу ўйинлардан 8тасида “Машъал” ғолиб бўлган. 12 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. Яна 6 учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган.

“Машъал” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 35та гол киритган “Қизилқум” эса 31 бора “Машъал” посбонини ранжитган. “Машъал” 36, “Қизилқум” 30 очкони қўлга киритишган. “Машъал”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:1 ни ташкил қилади. Зарафшонликнинг энг йирик ғалабаси эса – 6:3 бўлиб турибди.

Ўтган йил дастлабки даврада Муборакда ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилишса ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олишмаганди – 0:0. Навоийда эса бешта гол урилганди. Мезбонлардан Бахриддин Ваҳобов ва Файзулло Қамбаров тўп киритишган, “Машъал”дан эса Ихтиёр Тошпўлатов, Жамшид Ҳасанов ва Микита Букаткин ўз ҳисобларига гол ёзиб қўйишганди – 2:3.  

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
16.10.2015 «Қизилқум» - «Машъал» 2:3
12.04.2014 «Қизилқум» - «Машъал» 0:0
17.08.2012 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1
01.10.2011 «Қизилқум» - «Машъал» 0:1
14.08.2010 «Қизилқум» - «Машъал» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : Бу жамоаларнинг “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 13та учрашувнинг 9таси дуранг билан тугаган. Битта ўйинда “Қизилқум” ғалаба қозонган, яна уч учрашувда “Машъал” сафардан уч очко билан қайтган. Навоий клуби бу жамоа билан ўз уйидаги охирги 9та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика