UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Превью. "Қизилқум" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Бунёдкор"

Олий лиганинг 2-турида "Қизилқум" клуби ўз майдонида "Бунёдкор" клубини қабул қилади.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «БУНЁДКОР»
22 март 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухорр), Р. Серазетдинов (Тошкент), Б. Йўлчараев (Гулистон)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).

“Қизилқум” ва “Бунёдкор” олий лигада 16 бора тўқнаш келишган. Ушбу ўйинлардан 13тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган. 2 ўйин дуранг ҳисобида якунланган, “Қизилқум” олий лигада ҳозирга қадар “қалдирғочлар”ни 1 марта мағлуб эта олган.

“Бунёдкор” шу кунгача ўзаро ўйинларда “Қизилқум” дарвозасига 40та гол киритган, навоийликлар эса “қалдирғочлар” дарвозасини 9 бор ишғол қилишган. “Олтин изловчилар”  ўзаро ўйинларда 5 очко ишлаб олган бўлишса, “Бунёдкор” 41 очкони қўлга кирита олган. “Бунёдкор”нинг олий лигада “Қизилқум” устидан эришган энг йирик ғалабаси 5:1 ни ташкил қилади. “Қизилқум”нинг ягона ва энг йирик ғалабаси - 1:0.
 
2014 йил “Бунёдкор” майдонида ўтган ўйинда Анвар Бердиев мезбонларни ҳисобда олдирга олиб чиққан, орадан кўп ўтмай Элдор Бойматов пенальтидан ҳисобни тенглаштирганди. Иккинчи бўлимда Воҳид Шодиев гол уриб “қалдирғочлар”га уч очко келтирганди – 2:1. Навоийда Достонбек Ҳамдамов ва Жавлон Иброҳимовнинг голлари “Бунёдкор”нинг ғалабасини таъминлаган эди – 2:0.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.08.2014 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 0:2
17.03.2013 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 0:3
26.03.2012 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 2:2
15.05.2011 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 1:4
25.09.2010 «Қизилқум» - «Бунёдкор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” ўз уйида бўлиб ўтган 8та ўйиннинг 6тасида мағлуб бўлган. 2010 йил “Қизилқум” ўз майдонида “қалдирғочлар”ни мағлуб этган ва 2012 йил дуранг ўйнаган. 


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика