UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  2 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  10 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  13 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  11 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  11 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20

Превью. "Қизилқум" - "Андижон" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Андижон"

Олий лиганинг 9-турида "Андижон" клуби Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

«Қизилқум» (Навоий) – «Андижон» (Андижон)
14 май 2016. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Қизилқум” ва “Андижон” олий лигада жами 28 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Қизилқум”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Навоийликлар 14 та ўйинда ғолиб бўлишган. 2та ўйинда дуранг қайд этилган. 12 учрашувда эса “Андижон” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Қизилқум” олдинда - 48:41. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 44 очкони, “Андижон” эса 38 очкони  қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:2 га тенг. “Андижон”да бу кўрсаткич 5:1 бўлиб турибди.

Ўтган йил Навоийдаги баҳс тақдирини Андрей Деркач томонидан урилган гол ҳал қилганди – 1:0. Водийдаги учрашувда эса голлар шоуси бўлганди. Мезбонлар сафида Асқар Жадигеров, Анвар Бердиев ва Абдулатиф Абдуқодиров тўп киритишганди. “Қизилқум”дан Баҳриддин Ваҳобов ва Наврўзбек Алимов жавоб берди – 3:2.

“Қизилқум” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
25.04.2015  «Қизилқум» – «Андижон»  1:0
23.03.2014  «Қизилқум» – «Андижон»  1:0
15.06.2012  «Қизилқум» – «Андижон»  1:2
13.08.2011  «Қизилқум» – «Андижон»  2:0
15.05.2010  «Қизилқум» – «Андижон»  2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт : “Андижон” клуби ўз тарихида “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 14та ўйиннинг биттасида ғолиб бўлган (2012) ва бир бор дуранг (2008) ўйнаган. Қолган 12 учрашувда Навоий клуби ўз уйида муваффақиятга эришган. Охирги икки йилда “Қизилқум” гол ўтказмаган ва икки бор ғалаба қозонган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика