Превью. "Обод" - "Бунёдкор"
23 апр 2016 09:30
Янгиликлар
Превью. "Обод" - "Бунёдкор"
«Обод» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
23 апрель 2016. Тошкент. "Жар" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.
“Обод” ва “Бунёдкор” клублари биринчи бор олий лигада тўқнаш келишади. Бироқ жамоалар Ўзбекистон кубоги доирасида 3 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Ўтган мавсумда “Бунёдкор” майдонида ўтган баҳсда Самир Бекрич томонидан урилган гол “қалдирғочлар”га ғалаба келтирганди – 1:0. Жавоб баҳсида ҳам ҳисобни Бекрич очган. Бунга Камолиддин Тожибоев жавоб берганди – 1:1.
Бу йил эса 1/8 финал дастлабки учрашувда томонлар “Обод” майдонида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Мезбонлар сафида Шохруз Норхонов ва Акбар Ходжаев гол уришди. “Қалдирғочлар” бунга Баҳодир Насимовнинг иккита голи билан жавоб беришди.
“Бунёдкор” мавсумни ўз майдонида “Нефтчи”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиш билан бошлади. Кейин Жиззахда “Сўғдиёна” таслим қилинди – 1:0. Тошкентда “Машъа” билан баҳсда дуранг қайд этилди – 0:0. Ғузорда эса Лушан шогирдлари мезбонларни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. Охирги турда Тошкентда “Олмалиқ” маҳв этилди – 4:2.
“Обод” дастлабки турни Қўқонда ўтказиб 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи турни ўз уйида “Бухоро” билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0. Кейин Қаршида “Насаф” билан баҳсда 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Ниҳоят тўртинчи турда Тошкент клуби олий лигада дастлабки голларини уришга эришди. “Қизилқум”га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 5-турда тошкентликлар Бекободда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.
Факт: “Обод” олий лигада бу мавсумда умуман мағлуб бўлмади – 2та ўйин, 2та дуранг. “Бунёдкор” клуби бу мавсум сафарда 2та ўйинда умуман гол ўтказмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар