Превью. "Навбаҳор" - "Обод"
30 апр 2016 09:32
Янгиликлар
«Навбаҳор» (Наманган) – «Обод» (Тошкент)
30 апрель 2016. Наманган. "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
“Навбаҳор” ва “Обод” клублари биринчи бор олий лигада тўқнаш келишади.
“Обод” дастлабки турни Қўқонда ўтказиб 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи турни ўз уйида “Бухоро” билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0. Кейин Қаршида “Насаф” билан баҳсда 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Ниҳоят тўртинчи турда Тошкент клуби олий лигада дастлабки голларини уришга эришди. “Қизилқум”га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. 5-турда тошкентликлар Бекободда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Бир тур олдин “Обод” Тошкент дербисида “Бунёдкор”дан 0:4 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олганди.
“Навбаҳор” мавсумни кетма кет икки мағлубият билан бошлади. Дастлаб ўз уйида “Локомотив”га 2:3 ҳисобида ютқазган жамоа сафарда “Нефтчи”га ҳам имкониятни бой берди – 0:1. Учинчи турда “Сўғдиёна” билан Наманганда дуранг ўйналди (0:0). Кейин Муборакда “Машъал”га имконият бой берилди – 1:2. Ниҳоят бешинчи турга келиб “лочинлар” ғалаба қозонишди. Ўз уйида “Шўртан” таслим қилинди – 3:1. Охирги турда Рашид Ғофуров шогирдлари сафарда “Олмалиқ”қа ютқазишди – 1:2.
Факт: “Навбаҳор” ўз уйидаги 3та ўйинда уч хил натижа қайд этган (ғалаба, дуранг ва мағлубият). “Обод” сафардаги 3та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар