UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16ОАВ ходимлари диққатига!  0 13:02Сергей Лушан: "ОЧЛдаги битта ўйин тажрибаси олий лиганинг 10та ўйинига тенг"  4 12:55LIVE. "Эл-Классико"гача...  41 12:45Абдураҳмон Абдулҳақов: "Жиззахда омадимиз келди"   0 12:43Лука Модрич: «Умид қиламанки, учрашувдан сўнг Ракитични овутаман»  6 12:12Омар Моманидан янги карикатура: Ибрагимович жароҳат олди  7 11:51Олий лига. 7-турда энг кўп томошабин қайси стадионга келди?  22 11:41"Барселона" Эриксенни харид қилишга қизиқиб қолди  4 11:22"Насаф": Бобир Абдухолиқовни табриклаймиз!  3 11:11Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 11:06Бугун "Эль Класико"ни "aleziya.com"да Сирожиддин Сайфиев учун кўрамиз!  10 11:02Матье "Реал"га қарши ўйнамайди  11 10:41Музаффар Музаффаров: “Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик”  2 10:21Буффон "Женоа"га қарши ўйнамайди  4 10:01Матичнинг суперголидан сўнг Курт Зума қандай ҳолга тушди? ФОТО  10

13 июн 16:00
Янгиликлар

Превью: Чили - Австралия. Ўз гуруҳида фаворит бўлмаганлар баҳси

Чили ва Австралия ўз гуруҳларида фаворит эмаслар. Сабаби ушбу квартетдан Испания ва Голландия каби кучли жамоалар ўрин олишган.
Шу боис ҳам ўзаро ўйин жуда катта аҳамият касб этади. Ютган жамоа кейинги босқичга чиқиш учун имкониятларини оширади, мағлуб эса катта эҳтимол билан гуруҳ босқичидан сўнг ортига қайтади.



Чилини кўпчилик мундиал кашфиёти сифатида кўрмоқда. Агар мана шундай гуруҳдан чиқа олинса шубҳасиз бу катта натижа бўлади. Испания ёки Голландияни ортда қолдириш сенсация бўлиши аниқ. Чили гуруҳ аутсайдери деб қаралаётган Австралияга қарши баҳсда ўзини кўрсатишга уринади.



Терма жамоанинг энг асосий муаммоси бу – Артуро Видаль. Олдинроқ “Юве” вакили гуруҳ босқичининг икки ўйинини ўтказиб юбориши маълум қилганди, бироқ у тезда ўз формасини тиклади ва Австралияга қарши ўйинга тайёр. Машғулотлар вақтида соғилиги билан муаммоларга эга бўлган Алексис Санчес ҳам “соккерузлар”га қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Умуман олганда, етакчиларнинг сафга қайтишлари Хорхе Сампаолига қўшимча бош оғриқ тақдим этади. Сабаби жамоада асосий таркибда тушишга тайёр ва лойиқ бўлган кўплаб кучли футболчилар бор. Ҳимоядан Медель ва Харанинг ўрин олиши деярли аниқ. Учинчи ҳимоячи сифатида Рохас ўйнаши мумкин.



Австралия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги ўзгача бўлди. Хольгер Осиек истеъфога чиқарилган жамоани Анге Постекоглу ўз қўлига олди. У Шварцер ва Нилл каби фахрийларни жамоага жалб қилмади, бироқ бу билан жамоа ўйини кучайгани йўқ. Австралия бундай гуруҳда тажриба олишга ва учта ўйиндан бир очко олишга уриниши мумкин.

Постекоглу жамоасида машҳур футболчилар жуда кам. Ҳозир ҳимоя чизиғида асосий бўлган Спиранович олдин деярли асосий таркибга киритилмасди. Мундиал вақтида учта етакчига кўп нарса боғлиқ бўлади: жамоа сардори Йединак, ҳужумчилар Кэхилл ва Брешиано. Сўнгги футболчининг жароҳатидан қутулиб жамоа сафига қўшилишини жуда кўпчилик кутганди.



Ўзаро ўйинлар
Чили ва Австралия терма жамоалари Жаҳон чемпионатларида бир марта тўқнаш келишган. 1974 йил Германияда ташкил этилган мундиалнинг гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсда томонлар гол ура олишмаган – 0:0. Шундан сўнг ушбу жамоалар уч бор ўртоқлик учрашувларида куч синашишган. Учала сафар ҳам Жанубий Америка вакили зафар қучган.


ЖЧ-1974 (1-гуруҳ)
Австралия - Чили 0:0

Ўртоқлик учрашуви (1996 йил)
Чили - Австралия 3:0

Ўртоқлик учрашуви (1998 йил)
Австралия - Чили 0:1

Ўртоқлик учрашуви (2000 йил)
Чили - Австралия 2:1



Қизиқарли фактлар

- Австралия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида жами 10та ўйинда майдонга тушган. “Яшил қитъа” вакиллари фақат бир марта гол ўтказишмаган. Бу 30 йил олдин айнан Чилига қарши баҳсда кузатилган.

- Чили саралашда ўртача гол ўтказиш борасида мундиалга чиққанлар орасида “пешқадам”. Видаль жамоадошлари ҳар бир ўйинда ўртача 1,56тадан тўп олиб чиқишган.

- 1962 йил Чили ўз уйида бўлиб ўтган ЖЧда учинчи ўринни қўлга киритган. Ўшандан сўнг ушбу жамоа мундиалларда 17 марта майдонга тушган ва атига 2 бор ғалаба қозонган.



ЧИЛИ - АВСТРАЛИЯ
14 июнь. 03:00.
Куяба. "Панантал" стадиони.
Бош ҳакам
: Ноумандез Дуе (Кот Д'Ивуар)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сонгуифоло Йео  (Кот Д'Ивуар), Жан Клод Бирумушаху (Бурунди)
Тўртинчи ҳакам: Роберто Морено (Панама)

Чили (тахминий таркиб):
Браво — Медель, Хара, Рохас — Исла, Диас, Видаль, Мена — Вальдивия — Санчес, Варгас

Австралия (тахминий таркиб): Райан — Франжич, Спиранович, Макгован, Дэвидсон — Йединак, Миллиган, Брешиано — Леки, Оар — Кэхилл

Жароҳат: Видаль — Брешиано (иккиси сўроқ остида)

Дисквалификация: йўқ


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Барселона" - "Ювентус" 0:0 ёхуд Турин клуби ярим финалда
ЕЧЛ чорак финали доирасидаги "Барселона" -...  282
Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган 6та учрашув бўлиб ўтди.  144
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: