UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53«Барселона» ва «Реал Мадрид» АҚШдаги ўзаро учрашувидан қанча пул ишлаб олгани маълум  1 09:25Аббосбек Файзуллаев ЦСКА машғулотларига қайтди  1 09:15Ўртоқлик учрашуви. "Манчестер Сити" - "Челси" 4:2, Голларнинг учтасини Ҳолланд "михлади"  1 08:57Суперлига. Бугун «Металлург» «Локомотив»ни меҳмон қилади  2 08:50Ўртоқлик учрашуви. "Реал Мадрид" - "Барселона" 1:2, Арда Гюлернинг голи ҳисобга олинмади  1 08:28Туркия Суперкубоги. «Бешиктош» ва «Галатасарой» ортасидаги учрашувда дахшатли натижа қайд этилди  1 08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  7 07:31Ўртоқлик учрашуви. «Эл-Класико»да «Барселона» «Реал Мадрид»ни минимал ҳисобда мағлуб этди  16 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  3 01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  1 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  1 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  1 00:32"Милан" Абрахамни харид қилиши мумкин. "Рома" Довбикнинг харидидан сўнг форвардни сотмоқчи  2 00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  2

Превью: Чили - Австралия. Ўз гуруҳида фаворит бўлмаганлар баҳси Янгиликлар

Превью: Чили - Австралия. Ўз гуруҳида фаворит бўлмаганлар баҳси

Чили ва Австралия ўз гуруҳларида фаворит эмаслар. Сабаби ушбу квартетдан Испания ва Голландия каби кучли жамоалар ўрин олишган.
Шу боис ҳам ўзаро ўйин жуда катта аҳамият касб этади. Ютган жамоа кейинги босқичга чиқиш учун имкониятларини оширади, мағлуб эса катта эҳтимол билан гуруҳ босқичидан сўнг ортига қайтади.



Чилини кўпчилик мундиал кашфиёти сифатида кўрмоқда. Агар мана шундай гуруҳдан чиқа олинса шубҳасиз бу катта натижа бўлади. Испания ёки Голландияни ортда қолдириш сенсация бўлиши аниқ. Чили гуруҳ аутсайдери деб қаралаётган Австралияга қарши баҳсда ўзини кўрсатишга уринади.



Терма жамоанинг энг асосий муаммоси бу – Артуро Видаль. Олдинроқ “Юве” вакили гуруҳ босқичининг икки ўйинини ўтказиб юбориши маълум қилганди, бироқ у тезда ўз формасини тиклади ва Австралияга қарши ўйинга тайёр. Машғулотлар вақтида соғилиги билан муаммоларга эга бўлган Алексис Санчес ҳам “соккерузлар”га қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Умуман олганда, етакчиларнинг сафга қайтишлари Хорхе Сампаолига қўшимча бош оғриқ тақдим этади. Сабаби жамоада асосий таркибда тушишга тайёр ва лойиқ бўлган кўплаб кучли футболчилар бор. Ҳимоядан Медель ва Харанинг ўрин олиши деярли аниқ. Учинчи ҳимоячи сифатида Рохас ўйнаши мумкин.



Австралия терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги ўзгача бўлди. Хольгер Осиек истеъфога чиқарилган жамоани Анге Постекоглу ўз қўлига олди. У Шварцер ва Нилл каби фахрийларни жамоага жалб қилмади, бироқ бу билан жамоа ўйини кучайгани йўқ. Австралия бундай гуруҳда тажриба олишга ва учта ўйиндан бир очко олишга уриниши мумкин.

Постекоглу жамоасида машҳур футболчилар жуда кам. Ҳозир ҳимоя чизиғида асосий бўлган Спиранович олдин деярли асосий таркибга киритилмасди. Мундиал вақтида учта етакчига кўп нарса боғлиқ бўлади: жамоа сардори Йединак, ҳужумчилар Кэхилл ва Брешиано. Сўнгги футболчининг жароҳатидан қутулиб жамоа сафига қўшилишини жуда кўпчилик кутганди.



Ўзаро ўйинлар
Чили ва Австралия терма жамоалари Жаҳон чемпионатларида бир марта тўқнаш келишган. 1974 йил Германияда ташкил этилган мундиалнинг гуруҳ босқичидан ўрин олган баҳсда томонлар гол ура олишмаган – 0:0. Шундан сўнг ушбу жамоалар уч бор ўртоқлик учрашувларида куч синашишган. Учала сафар ҳам Жанубий Америка вакили зафар қучган.


ЖЧ-1974 (1-гуруҳ)
Австралия - Чили 0:0

Ўртоқлик учрашуви (1996 йил)
Чили - Австралия 3:0

Ўртоқлик учрашуви (1998 йил)
Австралия - Чили 0:1

Ўртоқлик учрашуви (2000 йил)
Чили - Австралия 2:1



Қизиқарли фактлар

- Австралия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида жами 10та ўйинда майдонга тушган. “Яшил қитъа” вакиллари фақат бир марта гол ўтказишмаган. Бу 30 йил олдин айнан Чилига қарши баҳсда кузатилган.

- Чили саралашда ўртача гол ўтказиш борасида мундиалга чиққанлар орасида “пешқадам”. Видаль жамоадошлари ҳар бир ўйинда ўртача 1,56тадан тўп олиб чиқишган.

- 1962 йил Чили ўз уйида бўлиб ўтган ЖЧда учинчи ўринни қўлга киритган. Ўшандан сўнг ушбу жамоа мундиалларда 17 марта майдонга тушган ва атига 2 бор ғалаба қозонган.



ЧИЛИ - АВСТРАЛИЯ
14 июнь. 03:00.
Куяба. "Панантал" стадиони.
Бош ҳакам
: Ноумандез Дуе (Кот Д'Ивуар)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сонгуифоло Йео  (Кот Д'Ивуар), Жан Клод Бирумушаху (Бурунди)
Тўртинчи ҳакам: Роберто Морено (Панама)

Чили (тахминий таркиб):
Браво — Медель, Хара, Рохас — Исла, Диас, Видаль, Мена — Вальдивия — Санчес, Варгас

Австралия (тахминий таркиб): Райан — Франжич, Спиранович, Макгован, Дэвидсон — Йединак, Миллиган, Брешиано — Леки, Оар — Кэхилл

Жароҳат: Видаль — Брешиано (иккиси сўроқ остида)

Дисквалификация: йўқ


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика