Португалиянинг яна бир ҳимоячиси машғулотда иштирок этмади

Оқил Абдубарноев
21 июн 2026, 20:35
Португалиялик ҳимоячи Томаш Араужу ЖЧ-2026 нинг "K" гуруҳи 2-тури доирасида Ўзбекистонга қарши ўтказадиган ўйинга тайёргарлик кўраётган жамоанинг бугунги машғулотида қатнашмади.

Португалиянинг Жаҳон чемпионати вақтидаги қароргоҳи ҳисобланган Палм-Бичдаги "Gardens North County District Park" мажмуасида, мусобақа дебютида Конго Демократик Республикасига қарши кечган дуранг (1:1) ўйинида асосий таркибда майдонга тушган ҳимоячи якка тартибда шуғулланди ва оммавий ахборот воситалари учун очиқ бўлган 15 дақиқа давомида майдонда кўриниш бермади. Томаш Араужу машғулотда қатнашмаган ягона футболчи бўлди.

Аввалроқ Рубен Диаш якка тартибда шуғуллангани ва илк ўйиндан кейин сафга қайтгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: RTP