Полициячи ўйин вақти бразилиялик футболчига ўқ узди

Оқил Абдубарноев
11 июл 2024, 21:43
Бразилиядаги минтақавий футбол лигаси ўйинларидан бирида ўйинчи полиция томонидан ўқ узиш оқибатида жабрланди.

"Центро Оэсте"га қарши баҳсда "Гремио Аннаполис" дарвозабони Рамон Соуза майдон четида келиб чиққан жанжал вақти полиция томонидан яқин масофадан отилган резина ўқдан жароҳат олди. 

ВИДЕО

Дарвозабонга воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва у дарҳол шифохонага етказилди.

"Гремио" ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали мазкур ҳодисани тасдиқлаб, айбдорлар жазоланиши кераклигини маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/Noitedecopa