Пол Мерсон: "Челси" - хавфли махлуқ"

Mirjalol Normatov
15 мар 2023, 00:55
Собиқ футболчи Пол Мерсон "Челси"ни ЕЧЛда тўхтатиши мумкин бўлган жамоаларни айтди.

"Челси" - хавфли махлуқ. Таркибда кўплаб ижрочилар бор, бироқ шунчаки жамоавийлик етишмаяпти. Агарда барчаси ўхшаса, "Лестер"даги ўйин каби сифатли бўлади.

"Челси" зўр ҳафтани ўтказди, "Лидс", "Боруссия" ва "Лестер"ни мағлуб этди. Энди ўз майдонида "Эвертон"га қарши ўйнайди ва сериясини давом эттиради. Футбол шундай ғалати нарсаки, бу ерда исталган пайтда ҳаммаси ўзгариб кетади. Яқиндагина йирик ҳисобда ғалабага эришган "Ливерпуль" сафарда "Борнмут"га ютқазди.

Агарда чорак финалда "Челси"га "Бавария" ёки "Манчестер Сити" тўқнаш келмаса, қолган исталган жамоани мағлуб эта олади. Агарда ушбу жамоалардан бири тушмаса, "Челси" ярим финалга чиқади", - деди Мерсон.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›