

Унга “Реал”, “Ювентус” ҳамда ПСЖ қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, француз шериклари билан хайрлашиб, жамоанинг “WhatsApp” гуруҳидан чиқиб кетган. 29 ёшли ярим ҳимоячи “Ливерпул”га қарши ўйинда жароҳат олган туфайли бу мавсум бошқа майдонга тушмаслиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Погбанинг “қизил иблислар” билан амалдаги келишуви июнда ўз ниҳоясига етади. У бу мавсум манчестерликлар либосида 27 баҳсда қатнашиб, 1+9 натижага эришди.



