

Манкунианлар "А" гуруҳида "Бенфика, ЦСКА ва "Базель" билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боришади.
"Манчестер Юнайтед"га Чемпионлар лигасида ўйнаш учун ўтганман. Ўтган мавсумда бу клубга ўтаётиб, Европа лигасида ўйнашга тўғри келишини билганман, шу сабабли турнирда ғолиб бўлиб ЧЛга қайтишни мақсад қилгандим. Бунга эришдик.
Кўпчилик гуруҳимиз осон деб айтмоқда, бироқ Чемпионлар лигасида осон бўлмайди. Ҳамма "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этишни истайди, бу турнирда ўйнашга муносиб эканлигимизни исботламоқчимиз.
Чемпионлар лигаси мадҳиясини яна эшитиш хоҳиши мени кучга тўлдирди. Бу қўшиқни эшитсанг, этинг жимирлайди" - дейди Погба.



