

“Финал олдидан Нголо Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлса, совринни ютиш имконига эга бўлишини айтгандим. “Челси” ҳақли тарзда мусобақа ғолибига айланди ва Канте доимгидек ажойиб эди. Агар у Франция билан Европа чемпионатида ғолиб чиқса, “Олтин тўп”ни қўлга киритиши мумкин”, дейди Погба.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 11 июнь куни бошланади. Французларга гуруҳ босқичида Германия, Португалия ва Венгрия термалари рақиблик қилади.



