

“А Серия ҳар доим энг қийин лигалардан бири бўлган. А Серия ва Премьер-лига ўртасидаги фарқ иқтисодий томонлама фарқланади, аммо футбол нуқтаи назаридан Италия дунёдаги энг яхшиларидан бири бўлиб қолмоқда.
"Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида унчалик фарқ йўқ. Иккаласи ҳам топ клуб. "Ювентус" ҳар доим Италияда энг яхшиси бўлган", - деди Погба.
Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 йилги мавсум Поль Погба жароҳати туфайли ҳали майдонга тушмади.



