Почеттино: "Тоттенхэм" ғалабага муносиб эди, аммо шикоят қиладиган нарса йўқ"

Aslanov Jasurbek
26 апр 2016, 10:15
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино "Вест Бромвич"га қарши бўлиб ўтган АПЛнинг 35-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи бўлимда омадимиз келмади: Кўп имкониятлар яратдик, аммо бу футбол, шундай ҳам бўлиб туради. Рақибга омадли натижага умидни сақлаб қолишга имкон бердик. Аммо барибир мамнунман, чунки жамоа ҳаракат қилди. "Тоттенхэм" ишонишда давом этиши керак: 7 очко фарқни йўқ қилиш қийин, аммо курашиш лозим. Шикоят қиладиган нарса йўқ, аммо ўйлашимча, "Тоттенхэм" ғалабага муносиб эди. Кичик бўлсада имкониятимиз бор, биз таслим бўлмоқчи эмасмиз" - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›