UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  0 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  1 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  1 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  6 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  2 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  31 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5

Пирло: “Ювентус” 20 дақиқадан кейин ўйнай бошлади” Янгиликлар

Пирло: “Ювентус” 20 дақиқадан кейин ўйнай бошлади”

“Ювентус” бош мураббийи Андреа Пирлов А серия 26-тури доирасида “Лацио” (3:1) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Биз ўйинни ёмон бошладик, орқа чизиққа ноқулай тўп узатилганидан кейин гол ўтказиб юбордик. Аммо таркибимизда бир қатор етакчи футболчилар йўқ бўлишига қарамай, жамоа тезда ўзига келиб олди ва кутилган ўйинни кўрсатиб берди.

Голдан кейин ташаббусни ўз қўлимизга олишга уриндик, доимий тарзда ўйин темпини оширдик ва бу муҳим эди. Бу баҳс финалга тенг эканлигини билардик, айрим футболчилар ўзлари учун бироз бошқачароқ позицияда ҳаракат қилишларига қарамай, йигитлар ғалаба учун борини беришди. 

Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Данило майдон марказида ўйнашга тайёр эди, Бернардески эса чап қанот ҳимоясида кўрсатган ўйини таҳсинга лойиқ. Барчасидан ҳам жамоанинг ғалабага бўлган ишончи менга кўпроқ ёқди. Шундай муҳим беллашувда жамоа мағлуб бўлиб туришига қарамай, йигитлар муросасизлик билан ғалаба учун ҳаракат қилишди. Бундай кайфиятнинг тўп тепишни жудаям қадрлайман.

Бугун биз ўйинни 20 дақиқадан кейин бошладик. Бир қатор футболчиларимиз энди сафга қайтгани, айримлар эса ўзлари учун бегона бўлган позицияда ҳаракатлангани бунга сабаб бўлди дейиш мумкин. Аммо битта таркиб билан бир неча йиллардан буён тўп тепаётан “Лацио”га қарши бундай ўйин кўрсатиш осон иш эмас”, деди  Пирло.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика