

Бу ҳақда "Marca" маълумот бермоқда. Олдинроқ хорватиялик футболчи клуб раҳбариятига бошқа жамоага кетиш истагини маълум қилганди. Шунингдек, янги бош мураббий Хулен Лопетеги борасида ҳам илиқ фикрлар билдирмаганди.
Энди Перес Матеони сотиб, унинг ўрнига олдин "Барселона"да фаолият олиб борган "Бавария" футболчиси Тьяго Алькантарани олиб келишни режалаштирмоқда.
Хорватияликнинг вакиллари айни дамда "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" билан музокаралар олиб бормоқда.



