Пепе жароҳат олди

Alisher
25 ноя 2021, 13:47
"Порту" ҳимоячиси Пепе "Ливерпуль"га қарши ўйинни охиригача етказа олмади.

38 ёшли португалиялик ҳимоячи жароҳати сабаб 25-дақиқада ўзини захирага олишларини сўради. Унинг ўрнига Фабиу Кардозу туширилди.

Жароҳат тафсилотлари ва Пепенинг тикланиш муддати номаълумлигича қолмоқда.

Пепе жорий мавсум Португалия чемпионати доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia