UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  0 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 21:10"Женоа" — "Рома". Таркиблар маълум  0 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  9 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  4 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3 18:58Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  3 17:58Про лига. 1-тур ўйинлари саналари маълум  1 17:27АПЛ клуби “Ювентус" ҳужумчисини трансфер қилишга тайёр  1 16:49Гвардиола дисквалификация туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади  3 16:13"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин  20 15:44Футболнинг нони қаттиқ  5

Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" Янгиликлар

Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 18-тури доирасида "Ноттингем Форест" устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

"Рождествода йиғилган барча ортиқча вазнни шу ўйинда ташладим. Яна ўз ҳолатимга қайтдим. Шон Дайч қандай жамоа қурди-я... Бу уч очко бизга жуда-жуда муҳим эди.

"Ноттингем Форест" - зўр жамоа. Улар ақлбовар қилмас ўйин кўрсатишмоқда. Игор барча яккакурашларда ғолиб бўлмоқда. Таркиб сифатли футболчилардан ташкил топган. Ўтган мавсум якунларига кўра, фақатгина бир неча очко уларни ЕЧЛдан узоқлаштирди. Улар энди еврокубокларда ўйнашмоқда. Фантастик жамоага қарши сафарда, айниқса, қишда ўйнаш - жуда қийин.

Сўнгги кунлар давомида биз бу ҳақда кўп гапирдик. Қишда "Ноттингем Форест" майдонига келиш керак экан, келдик. Агарда тайёр бўлмаганимизда бу ўйинда ғолиб бўла олмасдик. Жамоанинг менталитети жуда юқори. Шу сабабли йигитлардан мамнунман".

Ўзгаришлар ҳақида

"Тўп чизиғида жуда кўп футболчилар тўпланиб қолишди ва шу сабабли бўш ҳудудлар кам эди. Биз эса ҳимоядан тез чиқишни бошладик. Кенг ўйнаганимиздан кейингина вазиятлар яратдик".

Пешқадамлик ҳақида

"18 ўйин ўйнадик, биринчи даврани якунлашда оз вақт қолди. Иккинчи даврада ҳам ҳудди ҳозиргидагидек ўйинлар бизни кутмоқда. Премьер-лига йилдан-йилга кучайиб, қийинлашиб бормоқда. Бугунги ғалаба ёки мағлубият ҳеч нарсани англатмасди. Олдинда ўйинлар кўп", - деди Гвардиола.

Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
27 дек 21:38:35
Никола58
Нега химоя хакида бир огиз гарирмабди. Билиб турибди химоя Хусановсиз ноль эканлигини.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика