

"Биз жуда яхши ўйнадик. Бизда четлатиш бўлганидан кейин ҳам, Мэтти Кэш майдонни тарк этганидан сўнг ҳам ўйин жуда яхши давом этди. Таркибдаги футболчилар сони тенглашганидан сўнг биз ўйинни назорат қилдик. Стоунз тўпга улгурмади, лекин ўйин қоидасини бузиш истаги унда бўлмаганди.
Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Агар мағлуб бўлганимизда норози бўлардим. Аммо биз яхши ўйнадик.
Англия чемпионатидаги ғалаба барчасидан муҳим", - деди Гвардиола.



