Пентек АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
14 окт 2018
"Женоа" ҳужумчиси Кшиштоф Пентек фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Football Italia хабарига кўра, "Челси" 23 ёшли ҳужумчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр турибди. Олдинроқ унинг хизматларига "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётганди.

Польшалик футболчи бу мавсумда 8 ўйинда қатнашди ва 13 гол киритишга муваффақ бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia