Педро қойилмақом натижа қайд этди

30 май 2019, 08:00
Европа Лигаси финалида “Челси” “Арсенал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди (4:1).

Учрашувда “Челси”нинг испаниялик аъзоси Педро Родригес ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Натижада 31 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси/Чемпионлар Кубоги, Европа Суперкубоги ва УЕФА Кубоги/Европа Лигаси Кубоги финалларида гол ура олган илк футболчига айланди.

Қайд этиш жоиз, Педро Европа Суперкубоги ва Чемпионлар Лигаси финалларидаги голларини “Барселона” сафида киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Gracenote Live

Сўнгги янгиликлар

Барча ›