Педри "Барселона" билан шартномасини узайтиради

Mirjalol Normatov
28 ноя 2024, 20:59
"Барселона" ва Педри ўртасида шартномани узайтириш борасидаги музокаралар якуний босқичда.

Унга кўра, томонлар 2030 йилгача мўлжалланган шартнома борасида келишувга эришишган.

Педри 2019 йилда "Лас Пальмас"дан "Барселона"га ўтганди. Шу вақт мобайнида у жамоаси учун 162 ўйинда қатнашди ва 23 гол ҳамда 15 ассист қайд этди. Ушбу мавсумда эса у 14 учрашувда 3 бора рақиблари постига йўл топди ва 1 голга ҳаммуаллиф бўлди.

Олдинроқ футболчи "Барселона" билан музокаралар яхши давом этаётганини айтиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana