"Пахтакор"да яна мураббий ўзгарди, у ҳам вақтинчага

Narzulla Saydullayev
26 апр 2017, 17:45
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби бош мураббий Равшан Ҳайдаровни истеъфога чиқарди.
Шу йилнинг 6 апрель санасида Григорий Колосовскийнинг ўрнига Равшан Ҳайдаров бош мураббий этиб тайинланган эди. Орадан  бир ой ҳам вақт ўтмай Ҳайдаров ҳам ишдан олинди. Энди вақтинча бу лавозимда Жасур Абдураимов ишлаб туради.

Олдинроқ сайтимизда "Пахтакор" янги бош мураббий қидиришни бошлагани ҳақида хабар берилганди.

Жамоа мураббийлар штабига "Шўртан" ва "Локомотив" билан бўлиб ўтадиган ўйинларда максимал, 6 очко олиш вазифа этиб қўйилган эди. Аммо "шерлар" иккала учрашувда ҳам ютқазиб қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›