"Пахтакор": Ёшлар лигасида "Металлург"дан устун келдик (тўлиқ шарҳ)

24 сен 2015, 23:21
Ёшлар лигасининг 23-турида "Пахтакор" "Металлург"дан 2:0 ҳисобида устун келди.


Учрашувда хавфли вазиятлар у қадар кўп юзага келтирилмади. Биринчи бўлимда Сидиқов ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. 78-дақиқада эса Толипов ўнг қанотдан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 2:0.

Ушбу ғалабадан кейин ёшларимиз 50 очко тўплаб, пешқадамлик қилишда давом этишмоқда.

"Пахтакор" - "Металлург" - 2:0 (1:0)

24 сентябрь. Қибрай. 55 томошабин.

Ҳакам: Наим Қосимов (Қарши).

Голлар: Сидиқов, 35 - 1:0. Толипов, 78 - 2:0.

"Пахтакор": Рибкин (Турсунбоев, 46), Отахонов, Шаробиддинов, Абдуллаев, Холмуҳаммедов (Олимов, 88), Мирзаев (Дониёр Ҳошимов, 87), Сидиқов (Юсупов, 80), И.Каримов (Пардаев, 46), Исроилов, Рогованов (Ортиқов, 85), Хурсанов (Толипов, 66).

"Металлург": Тўйчиев, Эсонов, Акбаралиев, Мирсаидов, Нуралиев (Тошқўзиев, 74), Д.Каримов (Эрматов, 67), Худоёров, Акбаров (О.Каримов, 59), Султонов, Раҳимов (Бобоев, 46), Тошпўлатов.

Огоҳлантиришлар: Исроилов, 74. Тошпўлатов, 74. Шаробидинов, 76. Юсупов, 90+1.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: pakhtakor.uz