UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  6 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  8 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  19 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  8 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  19 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  8

Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми? Янгиликлар

Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?

Жамоанинг 2008 йилда таваллуд топган футболчилари PFL U-19 мусобақасидан ташқари, Тошкент шаҳар ёшлар лигаси ва ЎФА Кубогида ҳам зафар қучди.

Мен ўзим ПФЛ мусобақасини ёритишга бордим. Финалда "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўзаро беллашдилар. Икки жамоанинг раҳбарияти стадионда эдилар. Фарқи шунда-ки, "Пахтакор" вакиллари мусобақани бошидан бирга бўлдилар. Менимча бу академияга бўлган эътибордан бўлса керак. Бугун Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг негизи шу клуб футболчилари билан шаклланяпти. Орада бир вақт бўлди, академияга бўлган эътибор кескин тушиб кетди. Ортиқхўжаевни жамоага келиши вазиятни яна ижобий томонга ўзгартирганини бу йилги натижалардан билса ҳам бўлади. Жамоанинг ёшлар лигаси ҳам ПФЛ мусобақасида турнир якунига етишига 1 тур қолганида чемпионликни нақд қилди. Энг қизиғи 23-турда "Пахтакор" ва ОКМК ўзаро беллашди. Ким ютса ўша чемпион. "Пахтакор" 1 киши кам бўлиб рақибини 3:0 ҳисобда мағлубиятга учратди, қойил қолиш керак.



Мен U-19 жамоасининг бир жиҳатига аҳамият қаратдим. Жамоа билан финал босқичида 4 нафар мураббий ва шифокор ишлаганини кўрдим. Шифокор майли бу ҳамма жамоада бўлади. Лекин 4 нафар мураббий ишлаган клубни фақат катта лигаларда кўрамиз. Дарвозабонлар мураббийидан ташқари асосий уч мураббийнинг боши Бобур Абдураҳмонов. У ўз пайтида Роберт Гай жамоасининг энг ёрқин ўйинчиларидан бири бўлган. Афсус оғир жароҳат туфайли у фаолиятини эрта тугатган. Унинг ёрдамчилари "Нефчти" афсонаси Акмал Холматов ва "Трактор"даги ўйинлари билан мухлисларга таниш Баҳодир Қодиров. Бу икки мутахассис ёш мураббий билан жуда катта натижага эришдилар. Энг муҳими U-19 да ҳам ЎФА Кубоги финалида ҳам жамоа шунчаки ғалаба қозонмай ўйин бўйича рақибдан устунликка эришгани аҳамиятли. Бу жамоанинг ўйинини кўриш шунчаки завқ бағишлади томошабинга.


"Пахтакор"нинг катталари бу йил тарихдаги энг ёмон натижаларидан бирини қайд қилдилар. Асосий таркибда Аббосбек Файзуллаев, Ҳожимат Эркинов ёки Жалолиддин Машариповга биз ўрганиб қолган кашфиётлар бўлмади. Лекин бу вақтинчалик ҳолат эканлигини ёшлар мусобақаси кўриб хулоса қилиши мумкин. Жамоанинг шахсий академияси ҳамон мавжуд эмас. Қачон қурилиши ҳақида гап сўзлар ҳам йўқ. Йил бошида клуб тўлиқ "AKFA" холдингга ўтиши ва стадионга қўшиб академия реконструкция бўлиши ҳақида гап сўз чиққанди. Аммо якунда бундай бўлмади. Турли туман ерлар тендерсиз янги эгаларига берилаётгани ҳақида хабарларни ўқиб қоламиз, аммо "Пахтакор"га келганда бу ишга "пауза" берилиши шаҳсан менга ғалати кўринди. Бугун жамоанинг стадионига фақат раҳм қилиш мумкин. "Дўстлик" жамоаси ПРО Лига ўйинларини бу ерда ўйнаб турмаганида, менимча у чакалакзорга айланиб улгурган бўларди. Майли, мавзудан четлашмай. Шавкат Мирзиёев спорт тепасига шаҳсан ўзи келганлигини ҳисобга олсак, "Пахтакор"нинг моддий техника базаси бўйича янгилик чиқиб қолишига умид қилишдан бошқа чорамиз қолмайди. Нима учундир терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионидан кўра "Пахтакор"да ёрқин ўйин кўрсатиб келган деб ўйлаганим учун бу абзацни қораладим.



Яна "Пахтакор" академиясига қайтамиз. Эшитишимча клуб турк клублари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш устида иш олиб боришни мақсад қилган. Ўзбекистондаги истеъдод эгаларини Туркия жамоалари орқали Европага кузатиш режаси йўқ эмас. Режага монанд тарбиялаётган футболчиларни кўриб шаҳсан мен қувондим. Ёшлар ичида Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусановлар жуда кўп. Афсуски катта футболга келганда биз доимо бу истеъдодларни сақлаб қола олмаймиз. Қаердадир мураббий малакасизлик қилса, қаердадир нимадандир иқтисод қиламиз. Клублар миқёсида яхши халқаро мусобақаларда иштирок этмай қўйганимизга ҳам анча бўлди. 


Бугун "АКФА" ҳомийлигида "Пахтакор" истаймизми, йўқми кўринмас катта ютуқларга эришди. Тўғри, асосий таркиб бу бошқа масала. Аммо академия шу тарзда фаолият олиб борса, тез кунларда "Пахтакор" яна қудратли жамоа сифатида саҳнада кўриниш беради.

Йил бошида клуб вакиллари, клуб кейинги йиллар давомида академияга таяниши ва бу энг юқори раҳбариятнинг истаги эканлигини айтишганди. Менимча, мана шу ёшлар йўлида эришилаётган натижалар Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг орзуси. Энди бу орзуни янада сифатли кўринишга келиши учун, битта академия қурилса нур устига аъло нур бўларди.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика