

2001 йилда туғилган футболчилардан иборат Станислав Кудряшов жамоаси Ростовда Виктор Понеделник хотирасига бағишлаб ўтказиладиган 6-халқарo турнирда қатнашади. 22-29 август кунлари ўтадиган турнирда "ПАОК" (Греция), "Ростов" (Ростов), "ТСК" (Симферополь), "Виктор Понедельник академияси" (Ростов), "Анжи" (Махачқалъа), "Краснодар ўлкаси акадесияси" (Краснодар) жамоалари ҳам қатнашади.
2004 йилда таваллуд топган ёш футболчилардан иборат Олим Шокиров жамоаси эса 19 августдан Тошкентда Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишлаб бўлиб ўтадиган мусобақада ўз кучини синаб кўради.



