UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  1 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  15 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6

"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди Янгиликлар

"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди

2024 йилги футбол мавсумига тайёргарлик даврида қабул қилинган режалар асосида "Пахтакор" стадиони Суперлига учрашувларини қабул қилишдан тўхтади.

Стадион U-21 чемпионати ва ПРО лига учрашувларини ўтказиши мумкин.

Сир эмаски, Лига Суперлига стадионларига бўлган талабни босқичма-босқич ошириб боради. 2023-йилнинг апрель ойида "Пахтакор" стадиони трибуналаридаги ҳолат сабаб ишчи гуруҳ тузилган ва унинг хулосаси асосида стадион трибуналарининг таҳминан 70 фоизи хавфсизлик нуқтаи назари билан мухлислар учун ёпиб қўйилганди. Бунинг оқибатида "Пахтакор" Чемпионлар лигасининг сўнгги мавсумини "Бунёдкор" стадионида ўтказишга мажбур бўлди.

Ўтган вақт давомида стадионни капитал таъмирдан чиқариш масаласида ижобий ўзгариш бўлгани йўқ. Шундан келиб чиқиб, "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси мусобақаси учун яна бир бор "Бунёдкор" стадионини ОФК платформасига жойлашга мажбур бўлди. Лига эса режа асосида "Пахтакор" аренасини Суперлига учрашувларини қабул қиладиган стадионлар рўйхатидан чиқарди.

"Пахтакор" мавсумнинг иккинчи ярмини Жар стадионида ўтказади. Клуб уч томонлама тузилган битимни Лигага тақдим этди.

Аввалроқ "Сурхон" Лига талаби билан "Пахтакор" стадионида ўйнай олмаслиги аниқ бўлгач, Самарқанддаги "Динамо" билан келишувга эришган, "Локомотив" эса пойтахтдаги бошқа стадион — "Бунёдкор"га кўчиб ўтиши маълум қилинганди.

Пролига вакиллари бўлган "Бухоро" ва "Олимпик Мобиуз" ЎФАга қарашли "Дўстлик" стадионида рақибларини қабул қилади. "Дўстлик" Тошкент клуби эса "Пахтакор" стадионидан фойдаланади.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика